Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент республикамизнинг металлургия тармоғи томонидан 2015 йилда ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикасида сўнгги 5 йил мобайнида металлургия маҳсулотлари учун (юқори мустаҳкамликдаги прокат, металлконструкция учун прокат, катанка, арматуралаш учун сим, варақли прокат) янги стандартлар қабул қилинди.
Стандартларни уйғунлаштириш, ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш ва истеъмолчиларни сифатли метал маҳсулотлари билан таъминлаш учун амалдаги металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартиришлар киритилиши ҳамда халқаро талаблар билан уйғунлаштирилиш лозим.
Шу мақсадда  “Ўзсаноатқурилишматериаллари” АЖ қошида тузилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгаши томонидан “Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси https://regulation.gov.uz/oz/document/21459 порталига жойлаштирилди.