Янгиланиш, ривожланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистонимиз жаҳон ҳамжамияти эътибори ва эътирофига сазовор бўлмоқда. Мустақиллик йилларида юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати тикланиб, миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда.
Мустақил юртимиз барчамиз учун чин маънода саодат маскани ва қудрат манбаи бўлиб қолишига шубҳа йўқ.
Ўзбекистонимиз мустақиллик йилларида халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш ва халқимиз фаровонлиги йўлида машаққатли, залворли ва улуғвор йўлни босиб ўтди.
Шу билан бирга, ҳали олдимизда улкан ва масъулиятли режалар, фаровонликка ва саодатли кунларга эришишдек улуғвор мақсадлар турибди...
“Ўзстандарт” агентлигининг аҳил жамоаси халқимизни Мустақиллигимизнинг 29-йиллик шодиёналари билан самимий табриклайди. Юртдошларимизнинг дастурхони тўкин бўлсин, оилаларда бахт ва тинчлик ҳукм сурсин, ёш авлодимизнинг келажаги ёрқин бўлсин. Ўзбекистонимизнинг осмони мусаффо бўлсин!
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!