Институтнинг “Физик-кимёвий, оптик-физикавий ва ҳарорат катталикларини ўлчаш бўлими” махсус лабораториясида нефт маҳсулотларини чақнаш ҳароратини аниқлаш учун Германияда ишлаб чиқарилган юқори аниқликда ишлайдиган махсус ускуна ўрнатилган.

 

Ушбу махсус ускунада нефт маҳсулотлари, биодизел, оқсилли битумлар ва ҳ.к.ни +30°C дан +400°C гача бўлган ҳароратда юқори чақнаш нуқтасини аниқланади. Бу ўлчаш ускунаси хавфсизлик стандартлар талабига тўлиқ жавоб беради ва юқори аниқликда ишлайди.

 

Малакали мутахассис Абзалхон Анваров ҳозир махсус ускунада нефт маҳсулоти бўлган саноатда ишлатиладиган аниқроғи, трансформаторларга солинадиган мойнинг юқори чақнаш нуқтасини текширмоқда. Мутахассиснинг тушунтиришича бу жараёнда ускунананинг махсус идишига текшириладиган суюқлик солиниб, белгиланган меъёрларга  кўра дисплей орқали ўлчовлар киритилади.

 

Содда қилиб айтганда қолган ишларни мухсус ускунани ўзи бажаради. Дисплейда ҳарорат даражасини ортиб бориши давомида текширилаётган суюқлик солинган махсус идишчага автоматик тарзда сунъий чақнаш бериб борилади. Бугунги ўлчаш натижаларига кўра мутахассининг маълумот беришича трансформаторларга солинадиган мойда +135°C даража иссиқлиқда чақнаш рўй беради.