“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолиятидаги устивор вазифалар ҳамда маҳсулот синовларини ўтказишда лабораторияларининг имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжумани Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат маркази фаолиятидаги муҳим жиҳатлар кўргазмали маълумотлар ёрдамида  тўлиқ маълумотлар берилди.
Жумладан, Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, миллий маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспортёр корхоналарга кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумотлар берилди.
Матбуот анжумани сўнггида журналистларнинг саволларига жавоб берилди.