“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим-ташкилотлари фаолиятида бирламчи вазифа истеъмолчиларнининг  манфаатларини таъминлаш ҳамда уларни сифати кафолатланмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Мамлакатимиз Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги  қарорига асосан, юртимизга четдан олиб келинаётган ҳамда республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик синов кўрсаткичлари тўлиқ баҳолангандан сўнг мувофиқлик сертификати расмийлаштириб берилади.
 “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази қошидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш идоралари томонидан 2020 йилнинг 7 ойи мобайнида республикамиз  ҳудудига импорт қилинган 907 981 920  сўмлик  3 турдаги маҳсулотлар амалдаги меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқлиги аниқланиб, ички бозорларга олиб кирилишининг олди олинди. 
- 322 071 120  сўмлик ёғ ва какао ўрнини босувчи “СолПро” ёғлилиги 99,7% жами: 32 220 кг 
- 4 564 000  сўмлик пневматик шиналар “Tunga_Zodiak_2SP-7 86T” жами: 40 дона.
- 581 346 800 сўмлик сут ёғи ўрнини босувчи “Милоко 
с любовью” ёғлилиги 3.2 %  жами: 124 068 дона