Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарори билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастурига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарори (https://lex.uz/docs/4909963) билан “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти тасдиқланди.
Техник регламент болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди.
Техник регламентга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, кимёвий хавфсизлик, токсикологик-гигиеник хавфсизлик, электр хавфсизлик, радиацион хавфсизлик, микробиологик хавфсизлик, қадоқлашга оид хавфсизлик, тамғалашга оид хавфсизлик ва бошқа хавфсизлик талаблари белгиланган бўлиб жумладан:
- болалар ўйинчоғининг таркибида портлаш хусусиятига эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги;
- электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиши 24 V дан ошмаслиги кераклиги;
- ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмаслиги;
- ўйинчоқлар маънавий-ахлоқий, психологик хавфсизликни таъминлаши ҳамда «оммавий маданият»ни тарғиб этмаслиги;
- ўйинчоқ тамғасида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган миллий мувофиқлик белгиси бўлиши;
- уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари ўйинчоқларда:
- фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;
- лазерли нурланиш тизимининг ҳар қандай туридан фойдаланиш тақиқланади;
- озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади;
Мазкур регламент расман эълон қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгандан кейин амалга киритилади.
- Бош меню
- Агентлик ҳақида
- Ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (муҳокама)
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари
- Бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Кучини йўқотган ҳужжатлар
- Агентлик меъёрий ҳужжатлари
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Ҳуқуқий саводхонлик
- Ахборот хизмати
- Пресс - релиз
- Эълонлар ва тендерлар
- Видеогалерея
- Фотогалерея
- Янгиликлар
- Нашрлар ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти маърузалари
- Конституция саҳифаси
- Таҳлилий маълумотлар
- Соҳага оид кўрсаткичлар
- Очиқ материаллар рўйҳати
- Чекланган маълумотлар рўйҳати
- Давлат дастурлари
- Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиқ маълумотлар
- Ёшлар сиёсати
- Aхборотни тақдим этишга масъул бўлган мансабдор шахслар
- Ахборот материаллари рўйҳати
- Очиқ ҳайъат мажлиси Низоми
- Фаолият
- Хизматлар
- Электрон ҳукумат
- Боғланиш