“Ўзстандарт” агентлиги Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси, Стандартлар институти, “UzTest” маркази ҳамда Экология давлат қўмитаси мутахассислари ҳамкорлигида онлайн тарзда учрашув ташкил этилди.
Унда аҳоли яшайдиган ҳудудларда жойлашган йирик саноат корхоналарида экология ва атроф муҳитга зарарни камайтириш мақсадида халқаро ИСО14001 стандарти талабларига мувофиқ экологик менежмент тизими бўйича корхоналар фаолияти мисолида маълумотлар берилди.
Семинар тренингда корхона вакилларига ИСО14001 “Экологик менежменти тизими” халқаро стандарти талаблари ва мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берилди.
Корхона масъуллари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди ҳамда экологик менеджмент тизимини жорий этишда амалий ёрдам кўрсатилишига келишиб олинди.