“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Давлат бошқарувининг сийсий асослари кафедраси мудири, Сиёсий фанлар доктори Актам Жалилов иштирок этди.
Учрашувда Агентлик ва тизим-ташкилотларида давлат тилида иш юритиш, маданий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишнинг муҳимлиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, Янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги муҳим қадамлар, иқтисодиётни ривожлантириш, миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш, шу билан бирга истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида миллий сифат инфратузилмасини шакиллантириш вазифаларига эътибор қаратилди.
Учрашув сўнггида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.