Биологик хилма-хиллик ҳаётни таъминлайди. Бу биз нафас олаётган ҳаво, биз истеъмол қиладиган овқат, хаётни сақлаб қоладиган дори-дармонлар ва  биз ишонадиган сувни яратади.  Аммо ер ва турларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши, интенсив деҳқончилик, ифлосланиш ва иқлим ўзгариши биологик хилма-хилликни бузади.

Ҳозирги кунда биз табиий офатлар, озиқ-овқат, сув танқислиги ва бошқа муаммоларга  дуч келмоқдамиз. Шу сабабли, биологик хилма-хилликни таъминлаш орқали барқарор  ривожланишга эришиш мумкин.    

Ушбу муҳим масъулиятни англаган ҳолда, ISO ташкилот томонидан биохилма-хилликга оид стандартларни ишлаб чиқиш учун  маъсул қўмита тузилди. Ушбу ISO / ТС  331 биологик хилма-хиллика Франциянинг AFNOR миллий стандарт идораси раислик қилади. Қўмита биохилма-хиллик муаммоларини ҳал қилиш учун мавжуд миллий ва халқаро тажрибани бирлаштириш ва кенгайтириш орқали яхлит ёндашувни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Бошқарув қўмитаси вакили Керолин Луиллери таъкидлашича, ISO / ТС 331 ишлаши  ташкилотларга, шу жумладан ҳукумат ва va бизнес ҳамжамиятга, биологик хилма-хилликни  ўз стратегияларига, қарор қабул қилиш жараёни ва ҳаракатларига қўшишга ёрдам беради.

Шунингдек, ISO / ТС 331  атроф-муҳит муҳандислиги, табиий ресурсларга асосланган  ечимлар ва тегишли технологиялар каби биологик хилма-хилликнинг аниқ масалалари бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Янги қўмитанинг натижалари миллий ва махаллий ҳокимликлар,корхоналар ва бошқа тегишли ташкилотларга биохилма-хиллик билан боғлиқ  жорий фаолиятини такомиллаштириш ва янги маҳсулотлар ва ташаббусларни ишлаб чиқаришда ёрдам беради.

Келажакда биохилма-хилликга оид стандартлардан фойдаланиш ташкилотларга  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Барқарор Тараққиёт Мақсадлари,  Иқлим ҳаракати (БМТ 13), Сув остидаги ҳаёт (БМТ 14), Қуруқликдаги ҳаёт (БМТ 15) дастурларини амалга оширишда бевосита ҳисса қўшиш имкониятини беради.

Мазкур халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига, Ўзбекистон Стандартлар институтига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин https://www.iso.org/news/ref2539.html

 

 

                    «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси