“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институтида илмий изланишларни олиб боришга ва унинг натижадорлигига эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг май ойида инновацион ғояларни амалиётда қўллаш асосида NJ977 туридаги ақлли энергетика қурилмасининг илк намунаси институтнинг ёш ходимлари томонидан ишлаб чиқилди.
Қурилмани тўлиқ имкониятлари, техник кўрсатгичлари ва метрологик хоссалари махсус лабораторияларда синовлардан ўтказилди. Синовлар натижаларига кўра қурилмага ўрнатилган параметрлар Давлат стандарти талабларига мувофиқлиги аниқланди.
Стандарт талабларга мувофиқ деб топилган ушбу NJ977 турдаги ақлли энергетика қурилмаси Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига рўйхатга олинди ва амалиётда қўллаш учун рухсат берилди.
Ишлаб чиқилган ушбу қурилма муаллифнинг электр
ва магнит катталикларни ўлчаш лабораторияларида олиб борган изланишлари натижасида лабораторияда фойдаланиладиган кўпгина намунали ўлчаш воситаларининг ўрнини босадиган ва ўлчаш жараёнларида инсон омилини қисқартиришга эришилган.
ТAВСИФИ
Қурилманинг ишлаш принципи гармоник кириш сигналларни бир вақтнинг ўзида қийматларни аналог-рақамли конверсиялашдан иборат. Сўнгра конверсия қилинган рақамли қийматларни шахсий дастурга мувофиқ процессорда қайта ишлайди.
Қурилма планшет ёрдамида ишлайди ва маълумотларни тўғридан-тўғри алмашади. Қурилма планшет билан симсиз алоқа - Wi-Fi тизими орқали боғланади.
Ўлчаш натижалари дастурий таъминот ёрдамида O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 халқаро стандартига асосан баённомаларни планшет базасида сақлайди.
Мазкур қурулма ҳақида батавфсил маълумотни Ўзбекистон миллий метрология инститининг http://nim.uz/ расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Расм 1 – Қурилманинг ташқи кўриниши
Расм 2 – Қурилма жамланмасининг тўлиқ кўриниши
Расм 3 – Қурилмага боғланадиган планшет кўриниши
Қурилманинг қўлланиш доираси ва афзалликлари
- Электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни энергия билан таъминловчи ташкилотлар, шу билан бирга электр энергиясини текширувчи (энергия аудити) корхоналар;
- Электр таъминоти тизимини созлаш ва синовдан ўтказиш;
- Метрологик фаолият юритувчи лабораторияларнинг тўлиқ тўплами (жумладан, жойда фойдаланувчи мобил усул билан).
Эндиликда бу қурилмани патентлаштириш ва интеллектуал мулк рўйхатидан ўтказиш ишлари якунлангач Ўзбекистон миллий метрология институтининг барча филиалларини ушбу қурилма билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу ўз навбатида ўлчаш воситаларини юқори аниқликда метрологик текширувлардан ўтказишни таъминлайди.
Бундан ташқари, келажакда чет элнинг шу соҳага оид ташкилотларига ушбу қурилмани буюртма асосида тайёрлаб бериш мақсад қилиб олинган.