Ҳозирги пандемия даврида “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 243 та экспортёр корхоналарнинг стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги муаммолари ўрганилиб, уларга халқаро стандартларни жорий этиш ва сертификатлаштириш юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, ўрганишлар натижасида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган “TOP OIL” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилишга режалаштирилган ёғ миқдори 20% ни ташкил қилган маргарин маҳсулотларига давлатлараро стандарти амалиётга киритиб берилди.
Андижон вилоятдаги тиббий ниқоб ишлаб чиқараётган “Макро фарм Андижон” корхонасига эса тиббий ниқоб маҳсулотига тегишли бўлган стандартлари бепул тақдим этилди.