“Ўзстандарт” агентлиги ва тизим-ташкилотларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ва давлат тилида иш юритиш масаласига эътибор қаратилмоқда. 
Айниқса ходимлар иштирокида куннинг долзарб масалалари кенг муҳокама этилиб, ундан тўғри хулосалар чиқаришга ундайдиган учрашувларни ташкил этиш ижобий натижа беради.
Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институтида  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби,  сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков иштирокида TrueConf дастури орқали “Ўзбекистон ва Жаҳон” мавзусида онлайн учрашуви ташкил этилди. 

 
Мазкур учрашувда институтнинг ҳудудий бўлимлари ва марказий аппарати масъуллари иштирок этиб,  "Маънавият соати" рукнида маъруза тингладилар.
Учрашувда юртимизнинг ички ва ташқи сиёсати, Пандемия шароитида олиб борилаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар, шунингдек, дунё сиёсий саҳнасидаги жараёнлар ҳақида маълумот ва тушунчаларга эга бўлдилар.