“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Халқаро Стандартлаштириш Ташкилотига аъзо давлатларнинг тажрибаларини ўрганиб чиққан ҳолда бир қатор қўлланма лойиҳалари ишлаб чиқилди.
- O'z DSt 37.____ :2020 Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Туристик индустрия объектларида хавфсиз туристик хизматлар кўрсатишга доир тавсиялар
- O'z DSt 37.____ :2020 Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Саноат корхоналари учун гигиена, инфекция ва уни олдини олиш бўйича қўлланма. Тавсиялар
- O'z DSt 37.____ :2020 Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Кемпинглар ва дам олиш масканларида хизматларини кўрсатиш бўйича тавсиялар
- O'z DSt 37.____ :2020 Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Жамоат овқатланиш жойларига нисбатан бошқарув принциплари ва тавсиялар
- O'z DSt 37.____ :2020 Корхоналар фаолиятининг хавфсиз шароитларини стандартлар тизими. Туризм бўйича қўлланмалар ва тавсиялар
Ушбу қўлланмалар стандарт шаклида тайёрланган бўлиб, қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади ҳамда тавсиявий кўрсатмаларни ўз ичига олади.
Стандартларда саноат корхоналари учун гигиена, инфекция ва уни олдини олиш, умумий овқатланиш объектларида, транспорт, кемпинг хизматлари, кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларида ва дам олиш масканларида хизмат кўрсатиш бўйича тавсиялар баён этилган.
Шунингдек, стандартлар корхона ишчи ва ходимларининг саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитини ва меҳнат жараёнини ташкил этиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш, туристларнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида уларга санитария-гигиеник хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича умумий талабларни белгилайди.
Агар сизда қўлланма лойиҳалари бўйича фикр ва мулохазалар бўлса, “Ўзстандарт” агенгтлигининг uzstandard@gmail.com ва uzst@standart.uz электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халкаро муносабатлар бошқармаси