“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти юртимиздаги хусусий сертификатлаштириш идораси масъуллари билан онлайн учрашув ўтказди.

 
Учрашувда маҳсулот ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолашда иштирок этадиган сертификатлаштириш идораси масъуллари билан соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларга эътибор қаратиб, тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот синовларида шаффофликни таъминлаш ва мазкур йўналишларда уларга яқиндан кўмаклашишнинг бугунги ҳолати таҳлилий баҳоланди. 
Жумладан, Сертификатлаштириш тўғрисидаги янги қонунини ишлаб чиқиш, маҳсулот синовларини такомиллаштириш, ва сертификатлашдаги айрим бюрократик тўсиқларга барҳам бериш лозимлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек учрашувда  ҳудудларда енгил саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабораторияларини модернизациялаш кўзда тутилганлиги таъкидланди.
“Ўзстандарт” агентлиги сертификатлаштириш идоралари билан ишлашга тайёр эканлиги ва улар томонидан бўлаётган ташаббусларни қўллаб қувватлашда доимий ҳамкор  эканлигини билдирди.
Учрашув давомида ҳар икки томон масъуллари ўзларини қизиқтирган таклиф ва тафвсияларини билдириб, унинг ижобий ечим топишига  умид билдирдилар.