Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 ноябрдаги “2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3388-сонли Қарори ижросини таъминлаш, заргарлик экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда унинг географиясини кенгайтириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Европа Иттифоқининг талаблари ўрганилди.
Европа Иттифоқининг 1907/2006-сонли Регламенти талабларига кўра заргарлик буюмларида қўрғошин моддасининг рухсат этилган миқдори 0,05% этиб белгиланган, шунингдек, заргарлик буюмлари ва маҳсулотлари инсон саломатлиги ёки атроф-муҳит учун хавф туғдирса, бу буюмларни ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда улардан фойдаланиш таъқиқланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги Европа Иттифоқи давлатларига заргарлик буюмларини экспорт қилишда келтириб ўтилган талабларни эътиборга олиш зарурлиги ва заргарлик маҳсулотларини экспорт қилишда ваколат доирасида амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилади.
Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармаси ёки Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат корхонаси хузуридаги “Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси”га мурожаат қилишингизни сўраймиз.