Жорий йилнинг 27 июль куни видеоконференция шаклида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш (МГС)нинг навбатдаги 57 йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари (МГС аъзолари)нинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларининг, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитаси ва МГСнинг стандартлар Бюроси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига асосан йиғилиш иштирокчилари МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, техник регламентлар, меъёр ва қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ва текширув соҳасида биргаликда амалга ошириладиган ишларга оид масалаларни муҳокама этди. Шу билан бирга Маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат мукофоти танлови, МГСнинг 2030 йилгача Ривожланиш стратегияси, пандемия даврида миллий стандартлаштириш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

 Cтандартлар базасини сақлаш ва ривожлантириш, техник тартибга солиш сиёсатини келишилган холда юритиш, устивор вазифаларни белгилашда томонларнинг иқтисодий манфаатларини инобатга олиш, ёш мутахасисларни тайёрлаш ва кадрларни захирасини шакллантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, илмий-амалий анжуманларни ўтказишни кенгайтириш, ўзаро мунособатларни тартибга солувчи хуқуқий базани халқаро талаблар асосида такомиллаштириш каби мавзуларда фикр алмашилди.

МГС Кенгаши хамраиси сифатида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг МДҲ доирасидаги аҳамияти, хусусан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида қилинаётган амалий тадбирлар ва таклифлари  тингланди.

Тадбир якунига кўра сохаларни МГС доирасида такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгиланди ва ўтказилган тадбир юзасидан йиғилиш Баёни имзоланди.

 

МГСнинг навбатдаги 57 йиғилиши тафсилотлари билан батафсил
қуйидаги линк http://easc.by/proekt-mkp орқали танишиш мумкин