Ҳар йили ИСО ҳалқаро ташкилоти Бош Ассамблея йиғилишини ўтказишдан аввал, ўтган йилдаги  ишлари сарҳисоб  қилинади.

Кенгаш томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган  Бош Ассамблея йиғилиши пандемия муносабати билан онлайн тарзда ўтказишга қарор қилинди. Ушбу онлайн тадбирда дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларнинг миллий стандартлаштириш ташкилотлари иштирок этади.

2019 йил ИСО халқаро ташкилоти учун самарали ва кутилган натижаларга бой йил бўлди. Ўтган йилда 84,000 саҳифадан  иборат 1638 та  халқаро стандарт ва тавсияномалар  нашр этилди, бу бошқа йилларга нисбатан анча кўпдир.

Ахборот хафвсизлиги ва махфийлиги таҳдидларига қарши курашишда муҳим рол ўйнайдиган ISO /IEC 27701 стандарти, янги инновацияларни бошқариш учун яратилган  ISO 56002 стандарти шулар жумласидандир.

Халқаро стандартлар сони  2019 йил 31 декабр ҳолатига кўра  22 913 та, стандартларни ишлаб чиқадиган техник қўмиталар сони 3632 та, 61та мамлакатда ўтказилган учрашувлар сони 3677тани ташкил этди.

Ишлаб чиқилган стандартлар инглиз ва француз тилида мавжуд бўлган миллиондан ортиқ саҳифаларни ўз ичига олади.

Халқаро стандартларни нашр этиш  асосан 5 та  тармоқда юқори кўрсатгичларга эришилди, булар  Ахборот технологиялар, графика ва фотография (21,7%), машинасозлик (15,0%), транспорт (12,5%), металл бўлмаган материаллар (8,9%), соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва лаборатория жиҳозлари (6,8%) каби соҳаларидир

Техник қўмиталарнинг дастурига жами 4,702та иш ўрни киритилган бўлиб, шундан 2025 янги иш жойи рўйхатга олинган. Кунига ўртача 28та техник учрашувлар ўтказилади.

Женевада жойлашган  ISO марказий котибиятининг муҳим рақамли кўрсатгичлари корхонанинг ўз мақсадларига эришишда натижа ва самарадорлигини кўрсатади.  2019 йил давомида қарийб 150 киши  иш билан таъминланди, 24 миллатдан иборат ишчи гуруҳи бир жамоа сифатида астойдил меҳнат қилиб қелмоқда.

Аёлларнинг эркакларга нисбати 59/41 нисбати, бу ўз навбатида ISO фаолиятида гендер мувозанати  муҳимлигининг ёрқин намунасидир.

ИСО  халқаро ташкилоти келгуси йилларда хам ўз мақсадлари ва стратегияларига эришиш учун юқоридаги тамойилларга асосланиб иш олиб боради.

 

Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ISO) 2019 йил хисоботи билан батафсил қуйидаги линк орқали танишиш мумкин https://www.iso.org/ru/annual-reports.html