Ўзбекистон давлат стандартларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш ва ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорларнинг фаолиятларига кенг имкониятлар яратиш мақсадида, Стандартлар институтининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидаги республикамиз ҳудудида амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар таҳлили ўтказилиб, қатор маънан эскирган стандартлар аниқланди. Юқорида таъкидланган, маънан эскирган стандартлар “Ўзстандарт” агентлигининг 2020 йил июль ойидаги ДС-165, ДС-166, ДС-167-сон қарорларига асосан 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб бекор қилинади. Мазкур стандартлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин......
Маънан эскириб бекор қилинган стандартлар
http://new.standart.uz/upload/file/otmena_novost_converted.pdf