Ҳеч кимга сир эмас, электр велосипедлар пандемия даврида идеал транспорт воситаси ва хаво ифлосланишни бошқаришнинг энг яхши самарали ечимларидан бири ҳисобланади.
Бугунги давр одамлари жамоат транспортидан кўра электр велосипедларда тоза ҳавода сайр қилишни хоҳлашади. COVID -19 пандемияси даврида электр велосипед ишлаб чиқарувчилар талабни қондириш мақсадида тез суръатларда ишлаб чиқаришни жадаллаштирмоқда.
Ушбу соҳанинг эҳтиёжлари ва ривожланишини инобатга олган ҳолда, ИСО ташкилоти томонидан ҳаракатланишда ёрдам берадиган электр велосипедларининг хавфсизлиги учун янги техник қўлланмани нашр этди.
ИСО / ТС 4210-10 янги техник қўлланмаси, бу ИСО / ТС 4210 серияли техник қўлланманинг ўнинчи қисми - Велосипед учун хавфсизлик талаблари. Халқаро кучайтирилган хавфсизлик талабларини таъминлаш учун турли мамлакатларнинг қоидаларини бирлаштирган электр кучайтиргичлари (ЕПАC) учун хавфсизлик талаблари хисобланади.
Мазкур қўллланма Япония Саноат стандартлари қўмитаси (JISC) раҳбарлигида ISO/TC 149/SC 1 техник кўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур янги халқаро стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин https://www.iso.org/ru/news/ref2537.html