Видеоконференция шаклида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС), Аккредитация бўйича илмий-техник комиссиясининг навбатдаги
45-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ давлатларининг аккредитация бўйича экпертлари билан бирга “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг ижроия қўмитаси ва Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг стандартлаштириш бўйича Бюроси иштирок этди.
Йиғилишда Мувофиқликни баҳолаш бўйича аккредитация идораларининг ўзаро тан олиш Битим лойихаси, МГСни 2020 йилгача ривожлантиришга қаратилган стратегияси ( аккредитация бўлими), янги ISO/IEC 17025 стандартига ўтиш бўйича тажрибалар, аккредитация идораларининг инспекция ўтказиш бўйича тажрибаларига оид масалалар муҳокама этилди.
Мазкур янгилик хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин - http://easc.by/