“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Дилшод Саттаров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда иштирок этиб мавзу юзасидан маълумот берди.

Жумладан, 

– Республикада фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда  профилактика ишлари ўтказилиб, 2 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди;
 – 836 та корхонада халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 минг тага етказилди;
– хорижий мамлакатларнинг илғор ва замонавий стандартлари маҳаллий саноат корхоналарига етказилмоқда, жумладан Америка материаллар синовлари стандартлари ташкилоти (АSTM) 12 мингдан, Франциянинг (AFNOR) – 10 мингдан, Европанинг EN стандартлари МДХ давлатларининг 5 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишга имконият яратилди ва тадбиркорларга етказиб берилмоқда.
Пандемия даврида халқаро стандартлар асосида 20 тадан зиёд зарур тиббиёт ниқоблари, ҳимоя кийимлари, антисептик воситалар, дезинфекция воситаларига тегишли стандартлар қабул қилиниб амалиётга киритилди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу стандартлар билан бепул таъминланди.
Ўзбекистон миллий метрология институти ва филиаллари томонидан Республика бўйича 800 дан ортиқ экспортёр корхоналарнинг ўлчов воситалари тегишли тартибда давлат қиёсловидан ўтказилиб келинмоқда. 
Шулардан 300 яқини йирик ишлаб чиқарувчилар сарасига киради. Манфаатдор томонлар бўлган - жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида ариза ва мурожатлар электрон шаклда қабул қилиниши йўлга қўйилган. Бу эса уларнинг ортиқча вақтлари ва маблағларини тежашга олиб келади.
2020 йилда режа бўйича 2900 та янги замонавий илғор техникалар мужассамланган халқаро стандартлар қабул қилинади.
Бугунги кунга келиб қишлоқ-хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандартлар (шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган, 70%) амалга киритилган. Буларнинг 309 таси халқаро  ва 6 таси хорижий давлатларнинг стандартлари ташкил этади.
 Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли 69 та ЕЭК ООН стандартлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, озиқ-овқат саноатига тегишли 3509 та стандартлар (2140 таси халқаро стандартларга уйғунлашган, 61%) амалга киритилган. Буларнинг 424 таси халқаро ва 23 таси хорижий давлатларнинг стандартларини ташкил этади. 
Халқаро эксперт (Латвиянинг БИОР институти вакили) томонидан мамлакатимизда ўтказилган ўрганиш натижасида, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасига кўра, Республика ҳамда Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган.