Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС), Метрология бўйича илмий-техник комиссиясининг навбатдаги 51-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ давлатларининг метрология бўйича экпертлари билан бирга “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг ижроия қўмитаси ва Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг стандартлаштириш бўйича Бюроси иштирок этди.
Йиғилишда моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини, синовлар ва турларини тасдиқлашни тан олиш ва метрологияга оид бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Ўтказилган видеоконференция натижасига кўра, Метрология бўйича илмий-техник комиссиясининг навбатдаги 51-йиғилиши баёни имзоланди, навбатдаги 52-йиғилишини ўтказиш жойи ва вақти белгиланди