Пандемия даврида COVID-19 инфекциясини аниқлашда фаолият кўрсатаётган тиббиёт лабораторияларидаги тест таҳлилини ўтказишда фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан, пипетка дозаторлари (кичик сиғимдаги суюқлик ўлчагичлари), қуритиш шкафлари ва термостатларнинг тўғри ишлашини таъминлаш аҳоли ўртасида Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда ҳамда касалланган беморларни ўз вақтида аниқлашда муҳим ўрин тутади.
Бугунги шароитда Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган тадбирларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ”Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институти тиббиёт муассасаларидаги COVID-19 инфекциясини аниқлашда фойдаланилаётган ўлчаш воситаларини пандемия даврида давлат қиёсловидан бепyл ўтказиб берилишини маълум қилади.
Мурожаат учун:
Телефон: +99871 202-00-11 (1222);
Е-mail: info@nim.uz, uznim@exat.uz