“Ўзстандарт” агентлиги томонидан маҳаллий фермер хўжаликлари ва экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Хитой Халқ Республикасининг Сертификатлаштириш ва инспекция гуруҳи (CCIC) экспертлари иштирокида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбирда «CCIC Almaty» ташкилоти бош директори Сюй Вэньсянь, ушбу ташкилотнинг мувофиқликни бахолаш бўйича экспертлари Шен Тао, Анна Новикова,
Ю Анжун, Чжан Тяньцзюнь, Ши Гефэн, Ван Цзюе, Го Мин, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат корхонаси масъул ходимлари, республикамизнинг вилоятлардаги 20дан ортиқ маҳаллий фермер хўжаликлари ва экспортёр корхона вакиллари иштирок этди.
CCIC экспертлари томонидан иштирокчиларга презентация орқали қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни Хитой Халқ Республикасига экспорт қилишдаги талаблар, синов ва сертификатлаштириш жараёнлари тушинтирилди.
Шу билан бирга жаҳон бозорида қишлок хўжалиги маҳсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли, Хитой давлатида етиштиралаётган маҳсулотларнинг миллий ва халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун GLOBAL GAP ва Organic стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.