“Ўзстандарт” агентлиги юртимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга эътибор қаратмоқда.
Шу мақсадида, 300 та ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига ягона талабларни белгиловчи унификацияланган 10 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилди, ҳозирги кунда 609 ташкилот стандарти ўрнига 39 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилмоқда.
Шу кунга қадар республикамизда 530 та  янги замонавий илғор техникалар мужассамланган халқаро стандартлар қабул қилинди.
Шунингдек, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 16 та стандартлар амалиётдан чиқарилиб, 17 таси қайта кўриб чиқилди.