Айни кунларда юртимизнинг миришкор деҳқонларининг сайи-ҳаракатлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари пишиб етилмоқда. Жаннатмакон далалардаги маҳсулотлар ўзининг витаминларга бойлиги, таъмининг ширинлиги ҳамда жаҳон бозорларида харидорлиги билан ажралиб туради.
Мамалакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат махсулотлар сифатини ошириш ва хорижий бозорларга олиб чиқиш энг устувор вазифадир.
Лекин, маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқишида халқаро стандартларда қабул қилинган талабларига мос бўлишида, ҳали биз кўзлаган мақсадларга тўлиқ етганимиз йўқ. Шу боис, “Ўзстандарт” агентлиги бу борада Сизларга кўмакдош эканлигини эътироф этган ҳолда биргаликда юқори сифатга эришиш зарурлигини билдиради.
Республикамизда ишлаб чиқарилаётган махсулотларни хамда пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нес-нобуд қилмасдан элимиз дастурхонларига ҳамда жаҳон бозорларига сифатли етказиб бериш, бу йўналишларда учраётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш барчамизнинг бурчимиздир.
Мен “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори сифатида юқоридаги масалаларни хал этиш ва шу орқали миллий махсулотларга бўлган талабни ошириш ҳамда Агентлик имижини тиклашни асосий вазифам деб биламан ва бу борада Сизлар билан йўлга қўйилган тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни янги кўринишда давом эттириш зарур деб биламан.
“Ўзстандарт” агентлиги фаолиятидаги муаммолар, ҳал этилмаган ишлар, бюрократик тўсиқларга дуч келаётган бўлсангиз, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, биз билан очиқ мулоқотга киришинг.
Бугунги кунда мувофиқликни баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга кенг киритиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Шу боис ҳар бир таклиф ва фикирларингиз биз учун жуда муҳимдир.
Бунинг учун, ҳозирда Агентликнинг https://www.standart.uz/cyrl Facebook тармоғида расмий саҳифаси, шунингдек “Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати саҳифаси фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, (78) 150-23-00 ишонч телефони, ва Сизларга қулай бўлиши учун Савол-жавоб (Telegram) канали ишга туширилди.
Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.
Ўйлаймизки, ҳамжиҳатликда амалга оширадиган ишларимиз ўзининг ижобий самарасини беради.