“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида жаҳон мамлакатлари тан олган халқаро стандартларни қабул қилишга  эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунга келиб қишлоқ-хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандартлар (шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган, 70%) амалга киритилди.  Буларнинг 309 таси халқаро  ва 6 таси хорижий давлатларнинг стандартлари ташкил этади.
 Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли 69 та ЕЭК ООН стандартлари қабул қилинди.