Матбуот анжуманида Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари журналистларга метрология тизими олдида турган долзарб вазифалари юзасидан маълумот бердилар.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, соҳа ривожи йўлидаги эътибор натижасида ўлчаш турларига яна 4 та, калибрлаш ва ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш синовлари қўшилиб Ўзбекистон миллий метрология институтининг 16 та ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Натижада:
- Кўрсатиладиган хизматлар нархи ягоналаштирилди;
- Аккредитация доирасига мувофиқ жойларда шартнома бериш ва логистика орқали хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди;
- Табиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида логистика (сайёр хизмат) тизими йўлга қўйилди;
- Ўлчаш натижаларини бир хиллигини таъминлаш мақсадида сертификатларни расмийлаштирилиши ягона тартиби жорий қилинди;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 698 – сонли қарорини сифатли ижро этиш мақсадида таъминотчиларга маиший ҳисоблагичларни ташиш учун кўмаклашиш мақсадида филиалларга “Дамас” русумли автоуловлар бириктирилди;
- Маиший ҳисоблагиларни қиёслаш мурожатларни қабул қилиш ва хизматларни тақдим этиш учун “metrologiya.nim.uz” ахборт тизими “ягона интерактив давлат хизматлари портали”га интеграция қилинди.
Тадбиркорлик субьектлари томонидан Тошкентга ўлчаш воситаларини текширтириш учун олиб келиши 2019 йил январ – феврал ойларида 2 022 донани ташкил қилган бўлса, 2020 йилнинг шу ойлари оралиғида бу рақам 4 бараварга камайиб 543 донани ташкил этди.
2021-2022 йилларда ҳудудларда умумий қиймати 13 747,9 минг АҚШ доллори миқдорида бўлган “Калибрлаш лабораторияларини ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича 13 та филиалда 26 та лаборатория ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу лабораториялар учун 3 192 та ускуна харид қилиниб, 37 нафар малакали ходимлар тайёрлананади ва кимё, термометрия, узунлик, масса термометрия, фотометрия ва радиометрия, электрия ва магнетизм йўналишларида метрологик фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3663-сон қарорига асосан ҳамда республикада олиб борилаётган ўлчашлар натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида халқаро ўлчовлар ва тарозилар Бюросига (BIPM) 2018 йилда аъзо бўлди. Бу аъзолик доирасида шу йилнинг ўзида BIPMнинг калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзоланди.
Келишувга биноан 102 та аъзо мамлакатларнинг миллий метрология институтларининг калибрлаш ва ўлчаш натижаларини ўзаро тан олиниши таъминланади.
Ҳозирда институт томонидан КООМЕТ лойиҳалари доирасида 12 та солиштириш, яъни 2 та қўшимча (ҳажм ва фотометрик ўлчаш тури бўйича) ва 10 та пилот (электр,радио, суюқлик зичлиги, кинематик қовушқоқлик, ҳарорат (2), фотометрия, масса (2) ва сигнал частотаси ўлчашлари) ишларини олиб борилмоқда.
Матбуот анжумани сўнггида журналистлар саволларига жавоб олдилар.