“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати,  Жиззах вилоятида  оммавий ахборот воситалари ходимлари учун  медиа тур ташкил этилди. 

 
ОАВ ходимларига дастлаб  Агентликнинг бўлинмалари фаолиятида Давлат тилида иш юритиш, расмийлаштирилаётган сертификатлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни айнан ўзбек тилида бўлиши ва бу йўналишдаги муаммолар таҳлил қилиниб, келгусида мазкур соҳага эътибор қаратилиши  юзасидан маълумотлар берилди.
Шундан сўнг ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликдаги ишлар, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда лабораторияларнинг фаолияти, уларни модернизация қилиш борасидаги ишлари юзасидан маълумотлар берилди.
Медиа тур давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.