Хитойнинг энг гавжум шаҳарларидан бири бўлган Ханчжоу шаҳрида короновирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам берадиган стандарт ишлаб чиқилди. 

ISO / TC 3211 техник  қўмитаси раиси профессор Сун Миншуна (Song Mingshun) раҳбарлигида Хитойнинг Цзилинь  Университети жамоаси смартфонлар учун QR код ишлаб чиқдилар. Ушбу технология  QR кодлардан инфекцияни юқтириш хавфи бўлган ва  изолация олиниши керак бўлган, шунингдек эркин ҳаракатлана оладиган одамларни аниқлаш учун фойдаланилади.

Alibaba group компанияси  кўмаги билан Ханчжоу шаҳри, рақамли иқтисодиёт каби  соҳалар, шунингдек эпидемияларни олдини олиш ва назорат қилиш соҳасида катта маълумотлардан  фойдаланган ҳолда шаҳарларда «Ақлли илмий марказ”ларни қуриш амалиётини ўрганди.

Натижада янги стандарт "Соғлиқни сақлаш коди", Ханчжоу соғлиқни сақлаш кодексини бошқариш ва амалга ошириш бўйича  қўлланма, DB 3301 / T 0305-2020” ишлаб чиқилди.
 
Янгилик тўлиқ таниш учун Халқаро стандартлаштриш ташкилотининг қуйидаги ҳаволасига киришингизни сўраймиз: https://www.iso.org/ru/news/ref2515.html