“Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан Халқаро Савдо Маркази (ITC, Женева) экспертлари иштирокида бўлиб ўтган видоеконференцияда “Стандартлаштириш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги” битими талаблари билан уйғунлашуви ва такомиллашуви бўйича фикр алмашилди. Шу билан бирга Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан тақдим этилган “Good Standardization Practice” саволномасига берилган жавоблар таҳлил этилди, ITC экспертлари томонидан миллий стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Тадбир натижаларига кўра, Халқаро Савдо Маркази экспертлари мазкур қонун ва уни халқаро меъёрий ҳужжатлар билан такомиллаштириш бўйича тавсияларини юборишига ва қўшимча равишда “Стандартлаштириш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.