“Ўзстандарт” агентлигининг жамоаси кўп йиллардан бери ўз меҳнат фаолияти билан ўз хиссасини қўшиб келган Хашимов Рахимбай Хашимовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ўз таъзиясини билдиради.

Хашимов Рахимбай Хашимович стандарлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимида 46 йил меҳнат фаолияти давомида миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришда ўзининг катта хиссасини қўшиб келган. Ёш мутахасисларга стандарлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохаси бўйича ўз билим ва малакаларини ўргатиб келганлиги боис уни ғурур билан ўз устози деб билишган. Унинг ўз ишига бўлган фидойилиги ва содиқлиги, юқори малакага эга бўлганлиги, инсонларга нисбатан очиқ кўнгиллиги ва қилган меҳрибонликлари, касбдошлар ва ёш авлоднинг  юрагида абадий қолади.