“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институтининг Чирчиқ Филиали томонидан тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқарувчиларга метрологик хизмат турларининг сифатини яхшилашга эътибор берилмоқда.
Филиал томонидан ўтган даври мобайнида жами 550647.9 минг сўм метрологик хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 24 та мурожаат асосида 155 дона ўлчаш воситаси метрологик аттестатлашдан ўтказилиб 17254.6 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.
Хизмат кўрсатишни яхшилаш учун ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорларига қўшимча қўлайликлар яратиш мақсадида, махсус Дамас автотранспорти логистик хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун бириктирилган бўлиб, 85 корхонага ушбу хизмат тури кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, Филиал лабораториялари шароитларини яхшилаш ва қўлайлик яратиш мақсадида ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш ва қиёслаш бюроси қайта жиҳозланиб, керакли зарурий анжомлар билан таъминланди.
Филиал бугунда Тошкент вилоятининг 7 та йирик туманларига хизмт кўрсатишини инобатга олиниб, мавжуд 3 та метрологик хизмат кўрсатиш шахобчалари 5 тага кўпайтирилди яъни Қибрай ва Тошкент туманларида янги шахобчалар ташкил этилди.