Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлар Швейцария давлатининг Женева шаҳрида БМТнинг Европа Иқтисодий комиссиясининг тижорат стандартлари бўйича навбатдаги 67-чи сессияси видеоконференция тарзда бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон вакиллари билан бирга Марказий Осие давлатлари, АҚШ, Германия, Польша, Туркия, Греция шунингдек озик-овқат йўналиши бўйича қатор халқаро ташкилотлари вакиллари иштирок этилди.
Мазкур халқаро йиғилишда қуруқ ва қуритилган мевалар бўйича ишлаб чиқарилаётган янги тижорат стандартлари ва уларга қўшимчалар киритиш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан Марказий Осиё минтақасида етиштиралидган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига ЕЭК ООН туркумидаги тижорат стандартлари ишлаб чиқиш, амалдаги стандартларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича Марказий Осиё ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган қуритилган хурмо, ўрик данаги, ер-ёнғоқ маҳсулотларига янги стандарт лойиҳалари комиссияга тақдим этилди.
Ушбу лойиҳалар комиссия томонидан ижобий қабул қилинди, мутахассислар томонидан таклифлар берилди, ҳамда Европа Иқтисодий комиссиясининг қабул қилинган тартибига кўра бир йил муддатда стандартларни бевосита амалиётда синаш бўйича тавсиялар берилди.