Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида белгиланган мавзу юзасидан журналистларга маълумот берилди.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (Стандартлар институти) масъуллари таъкидланганидек, жорий йилнинг шу кунига қадар, давлат фондидаги умумий стандартлар 34585 тани ташкил этади шундан, халқаро стандартлар 7955 тага (23 %) етказилди. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида қабул қилинган халқаро стандартлар – 530 та. Шундан: халқаро стандартлар - 315 та (ISO, EN, IEC)хорижий стандартлар – 90 та (ГОСТ P, DIN) давлатларо стандартлар – 87 та (ГОСТ)давлат стандартлари - 38 та (O`z DSt)
2020 йил январ-май ойларида тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган 199 млн.сўмлик 268 та ташкилот стандартлари ва уларга ўзгартиришларни экспертиза қилиш бепул амалга оширилди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида, 300 та ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига ягона талабларни белгиловчи унификацияланган 10 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилди, ҳозирги кунда 609 ташкилот стандарти ўрнига 39 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилмоқда.
2020 йилда Республикада 530 та (режа 2900 та) янги замонавий илғор техникалар мужассамланган халқаро стандартлар қабул қилинди.
Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган 16 та стандартлар амалиётдан чиқарилиб, 17 таси қайта кўриб чиқилди.
Пандемия даврида халқаро стандартлар асосида тиббиёт ниқоблари ва химоя кийимларига тегишли давлат стандартлари қабул қилиниб амалиётга киритилди. Шунингдек, 72 та тадбиркорлик субъектларига тиббиёт ниқоблари, химоя кийимлари, антисептик воситалар, дезинфекция воситаларига тегишли стандартлар бепул таъминланди.
Айни вақтда институтнинг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш маркази
250 тингловчига мўлжалланган, жиҳозланган 10 та аудиторияга эга. Малака ошириш курслари “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган Режа-жадвал асосида, 70 дан ортиқ йўналиш бўйича олиб борилади. Марказнинг малака ошириш курсларида назарий ва амалий машғулотларни олиб бориш учун 50 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, шу жумладан 2 та фан доктори, 6 та фан номзоди ва 25 нафардан ортиқ эксперт-аудитор жалб қилинмоқда.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича Германия физика-техника институти (PTB), Турк стандартлари институти (TSE), Беларусь давлат стандартлаштириш ва сертификатлаштириш институти (БелГИСС), Россия стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академияси (АСМС), Чулалонгкорон миллий тадқиқотлар университети (Таиланд), Молдова Стандартлар институти (ISM) ва бошқа бир қатор хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.
Анжуман сўнггида журналистларнинг саволларига жавб қайтарилди.