“Ўзстандарт” агентлиги  Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда   ОАВ  ходимлари  учун  матбуот  анжумани  ташкил  этди.


Унда  – “Аккредитация: Озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш” мавзуси юзасидан журналистларга маълумотлар берилди. 
Жаҳон статистикага кўра, озиқ-овқатдан келиб чиқадиган касалликлар туфайли йилига деярли 600 миллион киши касалланади ва 420 минг киши эрта вафот этади. Айниқса, озиқ-овқатдан келиб чиқувчи касалликлар натижасидаги ўлимнинг 30 фоизи 5 ёшгача бўлган болаларга тўғри келишини алоҳида инобатга олиш керак. 
Шу сабаб, истеъмол қиладиган маҳсулотларимизнинг хавфсиз ва юқори сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш ҳар биримиз учун муҳимдир. Аммо, бу маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифати нафақат ишлаб чиқариш корхонасидаги янги асбоб-ускуна ва замонавий технологияларга, балки бу маҳсулотнинг белгиланган талабларга мос келишини текшириш, яъни маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш жараёнига ҳам боғлиқ. Бунинг учун маҳсулотнинг намуналари махсус синов лабораторияларида меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишини аниқлашда синовдан ўтказилади. Бу фаолият мувофиқликни баҳолаш соҳасига кирувчи амаллардан бири ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасида “Мувофиқлини баҳолаш тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.  
Аккредитланган мувофиқликни баҳолаш хизматлари шу жумладан озиқ-овқат соҳасида ҳам ҳаётий аҳамиятга молик. Хавфсиз озиқ-овқатлар эса инсон саломатлиги ва хавфсизлиги таъминлаш, иқтисодий ривожланишни қўллаб – қувватлаш ва халқаро савдони тарғиб қилиш масаларида долзраб  ўринга эга. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда миллий аккредитация тизимида 462та синов лаборатория, 64та маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш органлари, 18 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш органлари, 14 та инспекция органлари ва 80 дан ортиқ метрология хизматлари фаолият кўрсатмоқда. 
Мамлакатимизда ўтазиладиган синовлар ва расмийлаштириладиган мувофиқлик сертификатларига ишончилигини таъмилаш юзасидан бир неча йилдан бери аккредитация тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш ва мавжуд жараёнларни халқаро талабларига уйғунлаштириш ишлари олиб бормоқда.
«Ўзстандарт» агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган “Аккредитация маркази” ДУК ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигида (АРАС) мухбир аъзо ҳисобланади. 
2020 йилнинг 17 апрелидан эътиборан Халқаро лабораторияларни аккредитация ҳамкорлигида Марказ ўз аъзолик мақомини яна бир поғонага кўтарилишига эришди.  Мазкур халқаро ташкилот доирасида аъзолик мақомини кўтариш жараёнида даъвогар идора сифатида Марказ ва миллий аккредитация тизими бир қатор талаб ва халқаро стандартларга мувофиқ фаолият кўрсатаётганлигини ILAC Бошқарув қўмитасига намойиш қилишга мувоффақ бўлди.  Ўзбекистондаги амалдаги миллий аккредитация тизими ILAC томонидан  тан олинган ҳолда Марказга “ILAC Associate Member” (ILAC ташкилотига муҳбир аъзо) мақомини берди. 
Мазкур аъзолик мақоми Марказга ILAC фоаолиятини тартибга солувчи 5 та махсус ишчи қўмиталарида тўла хуқуқли аъзо бўлишга ва унда кўриладиган масалаларида овоз бериш хуқуқини беради. Савдодаги техник тўсиқларни бартараф қилишга қаратилган халқаро ҳамжиҳатлик меъзонлари, тартиблари ва мувофиқликни баҳолаш натижалари ўзаро тан олиниши масалалари юзасидан Ўзбекистон нуқтаи назарини илгари суриш имконияти қўлга киритди.
Миллий аккредитация тизимини халқаро талабларига уйғунлаштириш мақсадида Аккредитация маркази IAF ва ILAC кўп томонлама Битимларга кўшилган хорижий давлатларнинг аккредитация органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишлари олиб бормоқда. 
Бугунги кунда Белоруссия давлат аккредитация маркази, Туркия аккредитация агентлиги, Корея аккредитация кенгаши, Қозоғистон Республикаси миллий аккредитация маркази, Бирлашган Араб Амирлиги миллий аккредитация тизими билан ҳамкорлик Битимлари имзоланди. 
Матбуот анжумани сўнггида Аккредитацяи маркази масъуллари журналистларни саволларига жавоб бердилар.