Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмини ошириш, янги экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек халқаро даражада тан олинган стандартларга мувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги, Марказий Осиё минтақасида етиштиралидган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига ЕЭК ООН туркумидаги тижорат стандартлари ишлаб чиқиш, амалдаги стандартларга ўз манфаати ва маҳсулотни ўзига хослигидан келиб чиқиб қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича Марказий Осиё ишчи гуруҳда фаол иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари мазкур ишчи гуруҳнинг видеоконференция форматида йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон миллий техник гуруҳи билан биргаликда, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари миллий техник гуруҳлари иштирок этмоқда.
Мазкур учрашув жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган Қуритилган ва қуруқ маҳсулотларга стандартларни ишлаб чиқиш бўйича махсус секциянинг 67-чи навбатдаги Сессиясига тайёргарлик сифатида ўтказилмоқда.
Йиғилиш доирасида қуйидаги асосий масалаларни кўриб чиқиш белгилаб олинган:
- сўнгги минтақавий йиғилишда тасдиқланган режага асосан янги ва қуритилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати нуқсонлари бўйича кўргазма материалларини кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
- кўргазма материаллар, шу жумладан флипчартларнинг умумий таркибини белгилаш;
- миллий техник гуруҳ аъзоларининг салоҳиятини ошириш учун ўқув мавзулари ва йўналишларини аниқлаш;
- янги ишлаб чиқилаётган стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқиш.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилаётган қуритилган хурмо, ўрик данаги мағзи, мош, ёр ёнғоқ маҳсулотларига стандартлар муҳокама қилинади.