“Ўзстандарт” агентлиги маҳаллий экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро стандартларини жорий этиш юзасидан амалий кўмак бермоқда.
Агентлик бу соҳада GLOBAL GAP ташкилоти экспертлари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйган.
Мамлакатимизда бугунги кунга қадар 47 та корхона GLOBAL GAP сертификатига эга бўлганлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан COVID 19 пандемияси даврида маҳаллий фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган "AGRO LIGHT BUSINESS" ва "Ezgulik Sari Agro" фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатилди. Оммавий ахборот воситалари иштирокида ташкил этилган медиатур жараёнида мазкур корхоналарга халқаро GLOBAL GAP стандарти асосида сертификатлар топширилди. Ушбу халқаро стандарт асосида сертификатлаштирилган корхоналарга ўз хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилишда имконият яратилди.
Шунингдек, ҳозирда Тошкент вилоятидаги “Madina oxang agro” МЧЖ ва “Lead agriculture dewelopment” МЧЖ ҚК корхоналарида GLOBAL GAP стандарти асосида сертификатлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.