Коронавирус инфекцияси аниқланган илк кундан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу касалликни юртимизда кенг тарқалишини олдини олиш бўйича тезкорлик билан чоралар кўрилиб, Коронавирус касаллигига қарши курашиш Республика махсус комиссияси иш бошлади.

Қўлланилган тажрибалар, мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинганлигини кўрсатмоқда.

 “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳам COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш мақсадида бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди.   

Мамлакатимиздаги Коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар   дунёнинг 163 та мамлакатлари аъзо  Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) ва 40 та мамлакатлари аъзо Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) томонидан эътироф этилди ва жахон хамжамиятига тақдим этилди.

Маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда  танишингиз мумкин   мумкин:

https://www.iso.org/covid19-members

https://www.smiic.org/en/covid-19-members-resources