“Ўзстандарт” агентлиги мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан ҳамкорликда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти, Жаҳон Банки, GLOBAL G.A.P ташкилоти, Малайзия, Руминия, Греция, Нидерландия, Сингапур давлатларининг халқаро сертификатлаштириш идоралари билан онлайн мулоқотлар ўтказилди.
Маълумот сифатида айтишим мумкинки, халқаро экспертлар томонидан мамлакатимизда халқаро стандартларни жорий этиш имкониятлари юқори баҳоланди.
Мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб қувватлаш, уларга GLOBALG.A.P ҳалқаро стандартини жорий этиш, сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини онлайн ўтказиш, олий таълим ўқув даргоҳлари талабалари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермер хўжаликларига онлайн тарзда трейнинг-ўқув семинарларини ташкил этишга келишилди.
Унга кўра жорий йилнинг 2 июнь куни "Global GAP" ташкилотининг Марказий Осиё, Россия ва Латвия минтақаси координатори Эдита Страздина билан Global GAP стандарти талаблари юзасидан маҳсулот сифати ва экспорти учун масъул бўлган вилоятлардаги 20 та фермер хўжаликлари вакиллари учун бепул “Мастер класс” ташкил этилади.
1-4 июнь кунлари эса Халқаро стандартлаштириш ташкилоти билан
“Мақбул стандартлаштириш амалиёти” мавзусида трейнинг семинар бўлиб ўтади.