“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга стандарт соҳасида қулайлик яратиш мақсадида ASTM International ташкилоти (АҚШ)нинг ҳимоя кийимлари ва унинг синовига оид 24 та стандарти, 1 та ISO халқаро ташкилотининг стандарти (ISO 13982) стандарти қабул қилинди;
Шунингдек, Европа Иттифоқи стандарти (EH 14683) асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тиббиёт ниқобларига давлат стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шу билан бирга ўзаро ҳамкорлик доирасида Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқининг тиббиёт, тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимларига оид ишлаб чиқилган 80 та стандарти олинди. Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари маҳсулотларини жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб беришига хизмат қилади.