Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси ва “Ўзстандарт”  агентлиги хамкорлигида Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO)  вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди. 

Тадбирда Халқаро Стандартлаштириш Ташкилотининг (ISO) Бош котиби Серхио Мухика, департамент рахбарлари, Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили Улуғбек Лапасов ва “Ўзстандарт”  агентлигининг раҳбар ходимлари иштирок этди.

Ўтказилган учрашувда дунё  бўйича стандартлаштириш сохасида олиб борилаётган ислохотлар, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олишда халқаро стандартларни тутган ўрни, пандемия даврида   ишлаб чиқарувчи корхоналарга  стандартлаштириш ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган кўмак, Ўзбекистонда халқаро  ISO стандартларни жорий этиш холати, ISO ташкилотига аъзо техник қўмиталар  фаолиятини тубдан яхшилаш, кадрлар тайёрлаш,  стандартлаштириш сохаларини ривожлантиришга қаратилган  муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Мамлакатимизда ўз вақтида Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари (қўлқоп, халат) учун 20 дан ортиқ хорижий ва халқаро стандартларни қабул қилинганлиги Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) томонидан  юқори бахоланди.  

Республикада стандартлаштириш сохасида  амалга оширилаётган ислохотлар халқаро стандартларига мос келадиган сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотлари жаҳон бозорида салоҳиятини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш учун кенг имкониятларни яратилишига умид билдирилди.

Тадбир якунига кўра, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти билан стандартлаштириш сохасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш
ва мустаҳкамланиш юзасидан доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.