Ўзбекистон Республикасининг Латвия давлатидаги элчихонаси ва “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида GLOBAL G.A.P ташкилоти ва маҳаллий фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида видеоконференция ташкил этилди.
Тадбирда GLOBAL G.A.P ташкилотининг Ўрта Осиё, Латвия ва Россия минтақаси координатори Эдита Страздина, Ўзбекистон Республикасининг Латвия давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қадамбой Султанов ва “Ўзстандарт” агентлигининг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Ўтказилган учрашувда мамлакатимизда GLOBAL G.A.P. ва Organic стандартларни жорий этиш сохасида олиб борилаётган ишлар, коронавирус пандемиясини салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, махаллий ишлаб чиқарувчиларни масофадан туриб қўллаб қувватлаш, уларга GLOBAL G.A.P ва Organic ҳалқаро стандартини жорий этиш, сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини онлайн ўтказиш, GLOBAL G.A.P. ташкилотига аъзо техник қўмиталар фаолиятини тубдан яхшилаш, миллий кадрлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш сохаларини ривожлантиришга қаратилган мухим вазифалар мухокама этилди.
GLOBAL G.A.P ташкилоти эксперти Эдита Страздина томонидан мамлакатимизда сўнги 2 йил ичида Оrganic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимларини ривожлантирилганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат
ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилашга алохида эътибор қаратилганлиги, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатимизнинг органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга имконият яратилаётганлиги, бу борада хукумат томонидан бир қатор мухим қарорлар қабул қилинганлигини ва бу сохада имкониятлар юқори эканлигига алохида урғу берди.
Мамлакатимизда 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади,мева-сабзавот махсулотларимиз инсон саломатлиги учун зарур бўлган турли биологик моддалар ва микроэлементлар бойлиги жиҳатидан эса дунёда етакчи ўринда туради.
Халқаро экспертнинг фикрича, минтақадаги мева-сабзавот махсулотлар мазали ва сервитаминлигини инобатга олиб, маркетинг сохасини хам ривожлантиришга алохида эътибор қаратиш, шу билан жахон бозоридаги талабларни ўрганган холда гуллар ва декоратив ўсимликлар, чорва ва паррандачилик, аква экинлар ва балиқчилик сохаларига хам Global G.A.P. халқаро стандартини жорий этиш ва бу мамлакат экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Онлайн мулоқот натижасига кўра, GLOBAL G.A.P. ва Organic стандартларни самарали жорий этиш ва мувофиқликни бахолаш ишларини жадаллаштириш юзасидан кенг кўламли доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.