МБМВ ва МБЗМ директорлари мактуби
Мартин Милтон Энтони Доннеллан
МБМВ директори БЗМ директори
“Халқаро савдолар учун ўлчашлар”
Бутун дунёда халқаро савдо бўйича турли хилдаги маҳсулот ва хизматлар бўйича қанча мурожаат қилиниши ҳақида Сиз қачон бўлса ҳам ўйлаб кўрганмисиз? Сиз, трансчегаравий энергия ташувчилари ва энергиянинг, айтайлик, элект энергияси ва газ етказиб беришнинг ҳозирги миқдорини бир тасаввур қилиб кўра оласизми? Сизда аниқ рақамлар бўлмаслиги мумкин, балким, ўзингиз савдо ва транспорт операцияларида аниқ ва хавфсизликни таъминлашга маъсул ишлаб чиқарувчилар, ташувчилар ҳамда расмий идораларнинг сахий ихтиёрига бутунлай ишонч билан ўлчашлар натижаларини шунчаки маълумот сифатида қабул қилишингиз мумкин.
Бахтга яраша, халқаро савдо учун мустаҳкам пойдевор бўлувчи ўлчашлар аниқлиги ва уларнинг имкониятлари ҳақида сўз борганда лозим ишончни кафолатлашга чақирилган халқаро миқёсда тизим ташкил этилган ва амал қилмоқда.
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) маълумотига кўра, 2018 йилда маҳсулотларнинг йирик айланмаси 19,67 триллион АҚШ доллори миқёсдаги рекорд нуқтага етди.
Агар ушбу глобал айланмада иштирок этаётган маҳсулотларнинг катта қисмини ҳисоблашда қонуний равишда ўрнатилган ўлчов бирликларидан фойдаланилаётганлигини инобатга олсак, бутун дунё бўйлаб савдо соҳасида метрологияда қанчалик катта ва айни пайтда муҳим рол мавжудлиги аниқ бўлади.
Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчининг манфаатларини миллий ва халқаро миқёсда ҳимоя қилиш учун давлатлар тегишли техник регламент ва стандартларни қабул қиладилар. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) маълумотларига кўра, муайян стандартлар ёки қоидалар бутун жаҳон савдо айланмасининг тахминан 80% га тўғри келади.
Шу ўринда савдода бир хил синовларни қайта-қайта бажаришга мажбур қилувчи ёки маҳсулотларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи, нарх ошишига сабаб бўлувчи техник тўсиқларин яратмасдан балки, стандартлар ва қоидаларни муваффақиятли қўллаш имконини бера оладиган ишончли ўлчов тизимига бўлган эҳтиёж пайдо бўлади.
Техник талабларга мувофиқликни баҳолашнинг тўғрилигига ишонч, харажатларни камайтириш, ишбилармон доиралар ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, натижада жаҳон метрологик тизимини кучли ва самарали бўлишини кафолатлашга хизмат қилади.
Ҳар биримиз муайян моддий нарсаларни маҳалладаги дўкондан ёки дунёнинг нариги тарафида жойлашган мамлакатдан олишимизни мўлжаллашимиздан қатъий назар биз уларга боғлиқмиз. Ўлчашларнинг юқори аниқлиги бизга керак бўлган товарлар етказиб бериш ва ҳоҳишимиздаги хизматларни тақдим этишнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини кафолатлайди.
“Халқаро метрология қонунчилиги Бюроси” (ХМҚБ) ва “Халқаро ўлчамлар ва тарозилар Бюроси” (ХЎТБ) раҳбарлик лавозимида туриб биз йирик савдоларда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар учун бир хилда ҳалол ва хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш, метрологиянинг аҳамиятини ошириш учун фаол ҳаракат қилмоқдамиз.