Ўзбекистон Республикасининг Сингапур давлатидаги элчихонаси ва “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида Alpha Global Capital (Singapore) Pte Ltd and HQC Pte Ltd компания вакиллари билан видеоконференция бўлиб ўтди.
Мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда ҳалқаро мувофиқликни баҳолаш белгиси билан маҳсулотларнинг сотилиши ва хизматлар кўрсатилиши ҳолати, ҳалқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозори, ҳалқаро стандартлар белгиси остида туризм соҳасининг ривожи, ҳалқаро стандартлар бренди орқали маҳсулотларни экспорт қилиш, импорт ва экспорт махсулотларга қўйилган сифат ва ҳавфсизлик талаблари, истеъмол маданияти, корхоналарга ҳалқаро сифат сертификати бериш, маҳсулотларни экспорт ва импорт қилувчи корхоналарга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш, мувофиқликни бахолаш бўича трейнинг-ўқув семинарларини ташкил этиш ва ходимлар тайёрлашга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Онлайн мулоқот натижаларига кўра, ҳалқаро стандартларни самарали жорий этиш ва мувофиқликни баҳолаш ишларини жадаллаштириш юзасидан “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ва соҳа йўналишларида кенг кўламли ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.