“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ҳозирда 9 та қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликлари ОРГАНИК стандарти асосида халқаро сертификатлар билан таъминланди. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги  3 та , Жиззах вилоятидаги 6 та  ишлаб чиқарувчилар  халқаро сертификатлар билан таъминланди.
Мазкур сертификатлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган хўжаликларига жаҳон бозорларига чиқиш имкониятини беради.