Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги 2343-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги Аккредитация Кенгашининг 2016 йил 28 сентябрдаги АК-262-сонли қарорига мувофиқ, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси синов лабораториялари мажмуасининг “Энерготежамкор лампалар ва светодиод ёритгичларнинг энергосамарадорлигини баҳолаш” бўйича аккредитация доираси кенгайтирилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябр куни “Республика ССМ” ДКнинг синов лабораториялари мажмуаси фаолиятини ривожлантириш бўйича истиқболли, устувор йўналишларни белгилаш мақсадида презентация намойишидаги хисоботи бўлиб ўтди.

Республика маркази директори Ж.Н.Шукуров бошчилигида ўтган ҳисоботда Республика маркази бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислар ва синов мажмуаси ходимлари иштирок этишди.
Хисоботда:

  • Синов мажмуаси иш фаолияти ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таклифлар;
  • Синов мажмуасига ҳарид қилинадиган синов ускуналарининг долзарблиги;
  • Маҳсулотларни энергиясамарадорлигини аниқлаш бўйича лабораторияни аккредитация доирасини кенгайтириш;
  • Табиркорларга кенг имкониятлар яратиш мақсадиди синов мажмуаси аккредитация доирасини кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотлар синовини ўзлаштириш;
  • 2017 йил синов мажмуасини ривожлантириш стратегияси каби  масалалар муҳокама қилинди.