“Ўзстандарт” агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мамлакатимиздаги экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи 10 та тумандаги 47 та экспортёр корхоналарга “Global GAP” ва 9 та корхоналарга “ОРГАНИК”, 18 та текстиль корхоналарига “ОЭКО ТЕКС” ҳалқаро стандартларини жорий этиш ва жаҳон бозорларига киришларида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу кунгача юртимизда фаолият кўрсатаётган 74 корхоналар ўз фаолиятларида амалий натижадорликка эришдилар.
Республикамиз бўйича жами 47 та корхоналар “Global GAP” стандарти асосида халқаро сертификатлар билан таъминланди.