“Ўзстандарт” агентлигида мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистондан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини импорт қилувчи Буюк Британия давлатининг Pride in Food компанияси билан видеoконференция ўтказилди.
Суҳбат чоғида юртимизда маҳсулотларни Буюк Британиянияга экспорт қилиш истагини билдирган корхоналарга ташқи бозорларга сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотларни етказиб бериш жараёни масалалари муҳокама этилди.
Маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат тизимларини жорий этиш, маҳсулотларга халқаро сифат сертификатларига эга бўлишига алоҳида урғу қаратилди.
Республикамизда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарда халқаро Global G.A.P. ва органик стандартлари асосида сертификатлаштирилган бўлиб, ҳозирда маҳсулотларини экспорт қилишда хориж харидорларга эҳтиёж мавжудлиги, халқаро стандарт талаблари асосида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Буюк Британия давлатига етказиш мақсадида, Буюк Британиянинг махсулотларга бўлган халқаро талаблари бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот натижасига кўра Pride in Food компаниясига мамлакатимиздаги экспортёр корхоналар фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари бўйича инглиз тилида каталогларини тайёрлаш ва тижорат таклифларини тақдим этиш келишиб олинди.