Коронавирус пандемиясига қарши курашиш чоралари амал қилиш даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (маиший ҳисоблагичлар) қиёслашдан ўтказиш бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди.

Бунда, муддати ўтган сертификатларга эга табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналари (маиший ҳисоблагичлар) нинг кўрсаткичлари  истисно тариқасида тегишли ҳисоботларда инобатга олинади.

Аввал даврий метрологик текширувдан ўтган ўлчаш ва синов воситаларига расмийлаштирилган сертификатларнинг амал қилиш муддатлари эпидемиологик ҳолат даврида тугаган ёки тугайдиганларини ушбу даврда ўрнатилган чекловлар сабабли метрологик текширувини ўтказиш имкониятлари мавжуд бўлмаса, қиёслаш сертификатлари ўрнатилган карантин даврида амал қилади.